SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  АЛДОВГА УЧИШ ОҚИБАТИ

АЛДОВГА УЧИШ ОҚИБАТИ

« Назад

07.04.2017 06:07

2016 йилнинг декабрь ойи 7 куни. Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди биносида очиқ суд мажлиси давом этмоқда. Қора курсида уч нафар айб-ланувчи илгари ҳам бир эмас, бир неча марта жиноий жавобгарликка тортилган, лекин булардан тегишли хулоса чиқармаган 1966 йилда туғилган, тумандаги 14-умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаб келган Мукаррама Ваисова, 1990 йилда туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи Акмал Эрназаров, шунингдек, 1991 йилда туғилган Журён қишлоғида яшовчи Наргиза Рўзметовалар боши эгик ҳолда ўтиришибди.
А.Эрназаров ўзи билан никоҳни давлат рўйхатидан ўтказмасдан турмуш қуриб,эр-хотин бўлиб яшаб келган собиқ турмуш ўртоғи Наргиза Рўзметова ва унинг онаси Мукаррама Ваисова 2016 йил январь, май ойлари оралиғидаги вақтда бошқа шахс билан олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, одам савдоси яъни одамни ундан фойдаланиш йўлида ёллаш жиноятини содир этишган. 1990 йилда туғилган, Янгибозор тумани, “Халқобод” қишлоғида яшовчи Мавлуда Машарипова билан учрашиб, унга БААнинг Дубай шаҳрида ногирон одамга қараб туриш эвазига кўп пул топиш мумкинлигини айтиб, уни қизиқтириб, алдаб, устига устак Дубай шаҳридаги таниши билан телефон орқали таништирган ҳолда уни ўша шаҳарга ноқонуний йўллар орқали кетишига сабабчи бўлган. Жабрланувчи М.Машариповадан эса уларнинг жиноий шериклари чет элда қонунга хилоф тарзда ушлаб туриб, экспулатация қилишган яъни шериклари билан муайян ҳақ эвазига номуайян доирадаги жинсий шериклар билан шаҳвоний муносабатларга киришидан муттасил фойдаланишган.
Айбланувчилар эса жабрланувчининг қасддан ёлланганлигини аниқ билганлари ҳолда, қасддан тайёргарлик кўрилаётгани ва содир этилган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга хабар бермаганлар.
Жиноят жазосиз қолмас-лиги муқаррар. Суд жараёнида қўйилган айблар ўз исботини топди. Суд ҳукмига кўра айбдорлар тегишли жазога маҳкум этилдилар.
Одам савдосига аралашиб, ўз элдошларини, ҳуқуқлари ва шаънини оёқости қилган нопок кимсалар ана шундай шарманда бўлишди.
Пул топиш илинжида чет элда ишлаш истагида бўлганлар оз эмас. Лекин ноқонуний тарзда чет элда ишлашга уриниш ана шундан нохуш оқибатларга олиб келишини унутмаслик лозим. Уларга қараб “Ҳушёр бўлинг, адашманг, алданманг!”дегимиз келади.


(Ушбу мақола ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган мате-риаллар асосида тайёрланди).