SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  АЛДАМЧИЛАР

АЛДАМЧИЛАР

« Назад

12.10.2018 11:52

Шу йил март ойида жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168- моддаси 2- қисми “а” банди билан айб-ланган 1982 йилда туғилган, Хива шаҳар “Шихлар” маҳалласида яшовчи Жалоладдин Бекчановга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.
Айбланувчи фирибгарлик яъни, алдаш, бировларнинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан  ўзганинг мулкини қўлга киритгани учун ушбу ҳолатга тушди.
У 2015 йили “Дўстлик” маҳалласида яшовчи таниши Зулфия Жуманиёзованинг ишончига кириб олди. Унинг номидаги иккита квартирани гаровга қўйди ва кредит олиб, ишлаб чиқариш қиламан, кўрилган фойдадан уйларингни таъмирлаб бераман  ҳамда Урганч шаҳридан янги жой ҳам олиб бераман дея ваъдалар берди. Банкдан олинган 70 миллион сўм кредитни эса ўзининг хусусий корхонасига ўтказиб шахсий манфаати учун ишлатиб юраверди. 
Кредитни тўлашни эса ҳаёлига ҳам келтирмади. Шу кунга қадар пулларни эгасига қайтармади ҳам. Судда  айбланувчини қилган ишлари исботини топди. Жабрланувчига  етказилган зарар тўлиқ қопланган бўлса-да, жиноят жазосиз қолмади. Унга 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

***
 
1990 йилда Хива туманида туғилган Шодлик Бобожонов ҳам  бир эмас, бир неча марта ЖКнинг турли моддалари билан жавобгарликка тортилган. Лекин бундан хулоса чиқармасдан қонунбузарликларини давом эттиргани туфайли яна суднинг қора курсисига ўтирди. У онаси Б.Бобожонова номида бўлган МЧЖ га ажратилган 77700000 сўм кредит пулни тўлишни кафолатлаш мақсадида жамият ҳисобидаги “GentRa”  русумли  иккита енгил машиналар банк томонидан гаровга олиниб, таъқиқда турганлигини билса-да, бозорга олиб чиқиб пуллаган. Харидор Қ.Матрасуловни алдаб кейинчалик номига ўтказиб беришни ваъда қилиб, жами 97 миллион сўм миқдоридаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Фақат бугина эмас. У бу қинғир ишни такрор-такрор содир этиб, фуқаро У.Олимовнинг 20 миллион,                         А.Рўзметовнинг 17,7 миллион сўм пулларини алдов йўли билан қўлга киритган.
Суд фирибгарга тайинланган жазоларни узил-кесил қўшиш йўли билан 8 йилу 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

(Ушбу мақолалар ҳуқуқ-тартибот идоралари тақдим этган ҳужжатлар асосида тайёрланди.)