SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ

ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ

« Назад

21.02.2020 10:14

Умумий ўрта таълим мактабларида ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошаётгани фанларни яхши ўзлаштираётганликлари, мунтазам ўтказилаётган машғулотлар, очиқ дарс ҳамда беллашувларда яққол намоён бўлмоқда.
Яқинда мактабимизнинг 9-“А”синфининг “Адолат” ва 9-“Б” синф ўқувчиларининг “Қалқон” жамоалари ҳуқуқ фанидан нечоғлик билим ва кўникмага эга бўлаётганликлари “Сиз қонунни биласизми?” мавзуидаги беллашувида ҳам билинди.
7 та шарт бўйича ўзаро жамоавий тарзда бошқотирма, тезкор савол-жавоб, ҳуқуқбузарликка оид вазиятларни олдини олиш чоралари, саҳна кўринишида бор билим ва маҳоратларини намоён этишди.
Ҳакамлар ҳайъати қаро-рига кўра “Адолат” жамоаси ғолиб деб топилиб, фаол ўқувчилар фаҳрий ёрлиқ билан тақдирландилар.

 

                                                                                                                     Ўғилжон ЮСУПОВА,                                                                                                              шаҳардаги 1-сон мактаб ҳуқуқ фани ўқитувчиси.