SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА!

ҲАР БИР МУРОЖААТ – ЭЪТИБОРДА!

« Назад

05.11.2020 09:25

Хива шаҳридаги Бош вазир қабул-хонасида тадбиркорлар, шу жумладан, чет эллик инвесторларни қабул қилиш, ишчи гуруҳлар билан бирга мурожаатларини кўриб чиқиш, қонуний талабларини жойида ҳал этиш, ҳал этилмаган мурожаатларни ваколатли органларга юбориш ва ижросини назоратга олиш, барча маълумотларни ягона интерактив порталга киритиб бориш борасидаги асосий вазифалар амалга оширилмоқда. 
“Ҳар бир оила – тадбиркор” дас-тури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини, ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўрин-лари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш бўйича ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш юзасидан ваколати доирасида зарур чора-тадбирлар ҳам белгиланган.
Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ваколатли органларнинг биринчи раҳбар-лари қабулхона топшириғини кўриб чиқишлари ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида қабулхонага ёзма равишда 7 кун муддатда ахборот киритишлари белгилаб қўйилган. 
Бундан ташқари, қабулхонада рўйхатга олинган ҳар бир мурожаатнинг сифати шунингдек, қонуний ҳал этилиши ҳолати ҳар ой якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасида танқидий-таҳлилий умумлаштирилиб, Ҳалқ депутатлари вилоят Кенгашида муҳокама этиб борилади. 
Мурожаатларни кўриб чиқишда камчиликларга йўл қўйган идора-ташкилотларга жорий йилнинг 9 ой мобайнида 2 та огоҳлантириш хати ҳамда 3 та тақдимномалар киритилди. Булар асосан вилоят коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги ва архитектура қурилиш бўлимидир.
Қабулхонамизга жорий йилнинг 1 январдан 1 октябрь ҳолатига тадбиркорлардан жами 253 та мурожаат келиб тушган, Шундан  76 таси Call-марказдан, 85 таси қабулхона, 5 таси вертуал қабулхона (business.gov.uz),  87 таси сайёр қабуллар бўлиб, улардан 284 та масалалар бўйича мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг 283 таси кўриб чиқилди, шундан 192 таси қаноатлантирилди, 87 тасига тушунтириш берилди, 4 таси рад қилинди.

Д.САПАЕВ, 
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг Хива шаҳридаги тадбиркорлар
 мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири.