SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

ЖАНГЧИ ФАХРИЙЛАР ШАРАФИГА

АФГОН

15 февраль Афғонистондаги ҳарбий ҳара-катлар тугатилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан шаҳар ва туманимиз жангчи-фаҳрийлар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.
“Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бўлинмаси раиси М.Тангриев жангчи-фахрийларга эзгу тилаклар изҳор қилди.
Бир пиёла чой устида дийдорлашган фахрийлар қизиқарли онлар ва таассуротларини эсладилар.
- Ҳарбий хизмат чоғидаги уруш онлари ҳамон кечагидек кўз олдимда гавдаланади. Тилагим юртимиз тинч, осмонимиз муссафо бўлсин! Ҳозирги ёшларимиз уруш нелигини билмасин, кўрмасин. Давлатимиз томонидан бизга кўрсатилаётган ғамҳўрлик ва эътибордан ғоят мамнунмиз, - дейди Э.Раҳимов.

МАНГУЛИК САОДАТИ

21+15+++

Матназар ака ҳақида замондошлари билганлари бамисоли уммон кабидир, балки. Яқин мухлисларидан бири сифатида менинг хотираларим эса денгиздан томчи холос.

Мен у кишининг Хивада ўтган йилларидан, хусусан, Маъмун академиясидаги илмий-бадиий фаолияти ҳақида сўз юритмоқчиман.

Академияни қайта ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарорини Матназар ака мамнуният билан қарши олди. Унга биринчилардан бўлиб аъзо бўлди. 1998 йилдан то умрининг охиригача бу қутлуғ даргоҳда ижод қилди.

Матназар аканинг илмий фаолиятини ўрганганда масаланинг иккита муҳим жиҳатига эътибор қаратиш лозим. Булар ҳам шоирлик, ҳам таржимонлик маҳоратидир. Айнан академияда унинг бошқача истеъдод қирралари намоён бўлди. Навоий, Огаҳий, Мирзо Бедил, Паҳлавон Маҳмуд асарларини форсийдан маҳорат билан таржима қилди. Тинимсиз изланишлари натижаси ўлароқ “Азизлар анжумани” китоби юзага келди. Академия Матназар акага том маънода янгича ижод қилиш ва кенг имконият эшикларини очди.

Янги бозор қурилади

хоким

Шомохулумда «Хива дехқон чорва бозори» қурилишига тамал тоши қўйилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанада туман ҳокими О.А.Матяқубов ушбу муҳим иншоот Истиқлолнинг 27 йиллигигача қуриб битказилишини билдирди.
Суратда: янги бозорнинг қурилиш майдонида.

Д.МАШАРИПОВ сурати.
 

ТОМОРҚАНГИЗНИ БЎШ ҚОЛДИРМАНГ!

томорка

Болалик пайтларимизда ота-буваларимиз томорқага бирор экин уруғини биринчи бўлиб ташлаб беришни бизга буюришарди. 
- Ризқ-рўзингиз мўл бўлсин, бириси мингга айлансин,-дейишарди дуога қўл очишиб.
Бу удумнинг тагида ҳикмат кўп. Биринчидан, бизни томорқага ўргатишга, иккинчидан, парваришга ҳам эътиборли бўлишимизни уқтиришарди.
Бугун мамлакатимизда томорқани ҳар қаричини даромад манбаига айлантириш масаласи устувор вазифага айланган.
Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрда қабул қилган “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори халқимиз турмуш фаровонлигини янада оширишга қаратилган. Қарорда шунингдек, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари таъсис этиш ҳам белгиланган.
Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида яқинда хукумат қарори билан “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Ишонамизки, бутун мамлакат миқёсида кўрилаётган бундай чора-тадбирлар баъзи одамларнинг боқимандалик кайфиятини йўқотиб, меҳнатга иштиёқини ва даромадини оширишга хизмат қилади, албатта.
 

ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРА МУҚАДДАС

 

шахар 1

туман 11

Хотира - ўтганларни эслатиб туради, ўзликни анг-латади. Қадр эса инсонни улуғлайди, жамиятни бе-зайди. Хотира ва қадрлаш куни мазмун - моҳиятида ҳам айнан ана шундай эзгу мақсадлар мужассам.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги муносабати билан Республикамиз Президентининг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағ-батлантириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида масъул ташкилотлар вакиллари шаҳар ва туманимизда истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларига бориб, улар ҳолидан хабар олишди.
Уларга Президентимиз совғаси – 5 миллион сўм пул мукофоти, шаҳар ва туман ҳокимликларининг эсдалик совғалари топширилди.
 

ИХЛОС ВА МЕҲР

зилола

Донишманд олимлардан бирининг қуйидаги сўзлари жуда топиб айтилган ҳақиқатдир:
“Яхши ўқитувчи бўлиш учун нимани ўқитсанг ўшанга, кимни ўқитсанг ўшаларга меҳр қўймоғинг керак” дейилади унда.
Ҳақиқатан ҳам қайси касбда бўлмасин ҳақиқий ихлос эгасигина кўзланган натижага эришади, обрў-эътиборга сазовор бўлади.

Нафосат эгалари байрами

1

Орзиқиб кутиладиган, муҳтарама аёллар ва лобар опа-сингилларимизга эҳтиром рамзи сифатида шукуҳли шодиёна 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни шаҳар ва туманимизда ҳам кенг нишонланди.
Хусусан, Хива шаҳар ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда “Муқаддассан аёл” мавзуида тадбир ўтказилиб, байрам дастурхони ёзилди. Унда шаҳримиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшаётган фаол аёллар, маҳалла мас-лаҳатчилари ва илғор хотин-қизлар иштирок этди.
Тадбирни шаҳар ҳокими ўринбосари У.Яқубов очди. Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси С.Абдукаримова байрам билан барчани самимий табриклаб, жамиятимизни гуллаб-яшнаши, оила фаровонлиги, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ривожланишида аёлларнинг ўрни беқиёс эканлигини таъкидлади.

СОЁТДАГИ ШОДЛИК

богча 1

Бизнинг Соёт қишлоғи-миз ҳудудида неча йилдан буён фаолият юритмаётган, кўримсиз, қаровсиз аҳволга келиб қолган боғча биноси  туман ҳокимлиги ва мактабгача таълим бўлими ташаббуси билан ҳомийлар кўмагида қайта таъмирланиб, ишга туширилди.
Барча шарт-шароитлар яратилган таълим муассасаси биз каби кўплаб ота-оналарнинг қувончига сабаб бўлиши билан бирга  20 нафар хотин-қиз иш ўрнига ҳам эга бўлди. Ҳозир бу ерда  100 нафар жажжи ўғил-қизлар тарбияланмоқда. Зеро, келажак авлодни соғлом қилиб вояга етказсак, эртанги кунимиз фаровонлигини таъминлаган бўламиз.
Хайрли ишларда бош-қош бўлаётган барча-барчага маҳаллаларимиз фуқаролари номидан самимий миннатдорчилик билдирамиз!
Тумандаги “Чинобод” ва “Оқ қўл” маҳаллалари фуқаролари номидан 
Гулистон АБДУРАҲМОНОВА,
Гулмира СОТЛИҚОВА

АВЖИ СОЗИ САРБАЛАНД ҲОФИЗ

Farhod+Davletov-1

Мақом қўшиқларининг моҳир ижрочиси, Ўзбекистон халқ ҳофизи Фарҳод Давлетов шу кунларда мухлислар, дўсту ёронлар ардоғида умр баҳорининг қутлуғ 60 йиллик шодиёнасини қарши олмоқда.

“Нуронийлар маскани” очилди

 

нуроний

Хива шаҳридаги Нуруллабой маданият ва истироҳат боғи ҳудудида барча қулайликларга эга бўлган “Нуронийлар маскани” фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими И.Собиров, шаҳар ҳо-кими Э.Яқубов, туман ҳокими О.Матяқубов, меҳнат фахрийси З.Қур-бонов бу ерга ташриф буюрган отахонар, шаҳар ва туман фаоллари, кенг жамоатчилик вакилларини қутлаб, эзгу тилаклар билдирдилар.
Замонавий ва шарқона меъморчилик анъаналари асосида бунёд этилган масканда отахону онахонларимиз учун кутубхона, шахмат-шашка хонаси, зарур жиҳозлар билан таъминланган даволаш, спорт заллари, чойхона мавжуд.
- Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида туҳфа этилган ушбу маскан, - дейди “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлинмаси раиси О.Пирназаров, - кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эътибор ҳамда ғамхўрликнинг яна бир ифодаси бўлди.
Шундан сўнг нуронийлар учун дастурхон ёзилди. Санъаткорларнинг куй-қўшиқлари даврага файз бағишлади.
(Ўз мухбиримиз).

 

 

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Буюк Давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг 80 йилл

1

БУЮК ИБРАТ НАМУНАСИ

Ислом Каримовнинг сўнмас хотираси, эл-юртини ўйлаб олиб борган жўшқин фаолияти, амалга оширган буюк ишлари, келгуси авлодларга васият бўлиб қолган эзгу ғоя ва мақсадлари йиллар, асрлар ўтсада, доимо халқимизнинг қалбида, юрагида яшайверади. Шу кунларда таваллудининг 80 йиллиги кенг миқёсда нишонланаётганлиги ҳам халқимизнинг буюк ва беназир фарзандини қанчалик севиб ардоқлаганидан далолатдир. Ҳаётлигида қадами етган жойлар обод бўлди, гулу чаманзорларга айланди. Биргина Мағрибдан Машриққача маълуму машҳур Хивада у кишининг ташрифи билан қанчадан-қанча эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилди. Булар ҳаммаси ҳудди кечагидек, кўз олдимиздан ўтади, мўъжаз солномада акс этади.

 

(Мақола давоми Шунингдек саҳифасида жойлаштирилган)

ФАХРИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР

9 май

9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Хива туман мудофаа ишлари бўлими томонидан қатор тадбирлар ўтказилди.
Ҳокимлик ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб, уларга Президент табриги ва совғалари тантанали равишда топширилди. Ҳарбий хизматчилар фахрийлар билан учрашувларда уларга муносиб ворислар тайёрланаётгани ҳақида фахр билан гапириб бердилар.
Шунингдек, мактаблар, касб-ҳунар коллежларида ҳарбий ватанпарварлик мавзуида кеча ва учрашувлар ўтказилиб, хотира бурчаклари ташкил этилди.

Шерзод РУСТАМОВ,
туман мудофаа ишлари бўлими чақирилувчиларни ҳарбий хизматга тайёрлаш бўлинмаси бошлиғи.
 

КЎКЛАМДАН КЎНГИЛЛАР ЯЙРАЙДИ

навруз11

Асл миллий байрамимиз – Наврўзи олам кўҳна шаҳар ва туманимизда ҳам кўтаринкилик руҳида катта шодиёналар билан қарши олинмоқда.
Бир томони қумликлар билан туташ Чинобод, Оёқп, Дашёқ, “Қорақум” ҳудудларидаги аҳоли бу йилги кўкламга ўзгача тайёргарлик кўришди. Баҳорга мансуб дастурхонлар атрофида Наврўз неъматларини, байрам қувончларини ўз яқинлари, ёру дўстлари билан баҳам кўрмоқдалар.

Эҳтиёжманд оилаларга эътибор

Аҳолининг ижтимоий ҳи-мояга муҳтож қатламларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Рес-публикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори айни ана шу эзгу мақсадга қаратилган.
Туманимизда ҳам чора-тад-бирлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган, кам даромадли ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларга рўзғорбоп газ плита ва газ балонларни топшириш мақсадида Дашёқ маданият ва аҳоли дам олиш масканида тадбир ўтказилди.
Тадбирни вилоят ҳоки-ми И.М.Собиров очди. Ўзбекистон темир йўллари транспорт хизмати метрополетин касаба уюшмалари республика Кенгаши Раиси Қ.Собиров, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Р.Жабборов давлатимиз томонидан аҳолини кам таъминланган катламларини қўл-лаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган хайрли ишларни қайд этишди.
Шу куни туманимиз маҳал-лаларидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд 45 оилага газ плита ва газ балонлар топширилди.

ФАХРИЙЛАРГА НИШОНЛАР

Маълумки, 2017 йил 14 июлда Ўзбекис-тон Республикаси Президентининг “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Яқинда Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгашининг  “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. Қарорга мувофиқ мамлакатимизнинг иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда кўп йиллик  ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги юртдошларимиздан бир гуруҳи кўкрак нишонларига сазовор бўлдилар. Улар орасида хиваликларнинг ҳам борлиги фахрлидир.
Нуфузли эътирофга муносиб элдошларимиздан Қадамбой Бабаджанов, Атабай Ниязметов, Атаназар Пирназаровни II даражали, Бекяз Ибадуллаев, Қадамбай Матяқубов, Машариф Гаиповни III даражали  “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан чин дилдан қутлаймиз!
 

СЎнмас зиё маскани

Илгари хабар қилгани-миздек, жорий йилнинг 11 ноябрида Хоразм Маъмун академияси қайта ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан бу ерда “Хоразм Маъмун академиясининг ривожланиш истиқболлари” мавзуида республика илмий конференцияси ўтказилди.
Анжуман очилишида вилоят ҳокими И.М.Собиров академия аҳлини қутлуғ даргоҳ қайта ташкил этилганлигининг 20 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, илмий конференция ишига муваффақиятлар тилади.
Академия раиси, биология фанлари доктори И.Абдуллаев модераторлигида илм-фан тараққиётининг турли йўналишлари бўйича Хоразм Маъмун академияси ва Урганч Давлат университети етакчи олимларининг маърузалари тингланди.
Анжуманда “Энг яхши маърузачи” кўрик-танлови ғолибларига ҳамда академиянинг фахрийлари ва фаолларига фаҳрий ёрлиқлар, совғалар топширилди.
Ш.МАТЁҚУБОВА, Д.МАШАРИПОВ (сурат), “Хива тонги” махсус мухбирлари.

 

18 май – Халқаро музейлар куни

Тарих қат-қатидаги воқеликлардан бизни воқиф қилиб, ўтмиш билан юзлаштирувчи маскан – музейлар ҳисобланади. Уларда аждодларимиз томонидан яратилган қиммати ва қиймати тенгсиз асори атиқалар сақланади ва уларнинг бешикаст авлодларга етказилиши учун асраб-авайланади.
 

ҚАЛБЛАРДА ЯШАЙДИ

Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида Биринчи Президентимиз таваллудининг 80 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ва Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди ходимлари, Биринчи Президентимиз И.Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова, кенг жа-моатчилик вакиллари иштирок қилдилар.
Тадбирда Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.
Шунингдек, меҳмонлар Хива шаҳрида бўлиб, қадимий Ичон-қалъанинг тарихий ва маданий ёдгорликлари билан танишдилар, Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳида бўлдилар. Қўриқхонанинг «Мустақиллик» музейида жойлашган истиқлол ато этган давримиз тарихи, айниқса, Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолиятига оид бўлими уларда катта таассурот қолдирди.
Т.А.Каримова Биринчи Президентимизнинг ёрқин хотирасини эъзозлаб келаётганликлари учун барчага самимий миннатдорчилик билдирди.

 

ТАРАҚҚИЁТГА ҲИССА ҚЎШАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан халқимиз ҳаёти ва фаровонлигини янада яхшилашда 2017-2021 йилларга мўлжалланган “Харакатлар стратегияси” дастурини ишлаб чиқилиши ва оммага эълон қилиниши халқ билан мулоқотнинг жонла-нишига ва давлатимизнинг ривожланишига замин ҳозирлайди. Айниқса, халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар биз ёшларни билим олишга бўлган иштиёқимизни ошириб юборди. Мактабларда ўн бир йиллик таълим жорий қилинди. Бундан кўзланган мақсад таълим тизимини янада яхшилаш, ёш авлод интеллектуал салоҳиятини оширишдир.
Бугунги тинч-фаровон ҳаётимиз учун жон олиб, жон берган иккинчи жаҳон уруши жангчилари ҳамда фронторти қатнашчилари учун ҳам имтиёзлар, қулайликлар яратилди. Имон-эътиқодли ота-бобо-ларимиз, муштипар онахону бувижонларимиз бундай имкониятлар, яхши кунларга беҳисоб шукроналиклар билдиришмоқда.
Эндиликда биз ёшлар ота-онамизга, жамиятимизга муносиб фарзанд бўлиб, танлаган касбу коримизни мукаммал эгаллаб, Ватанимиз тараққиётига, унинг янада гуллаб-яшнашига, ривожланишига муносиб ҳисса қўшадиганлар сафида бўламиз.

Маърифат Аллаберганова.
УрДУ филология  факультети талабаси.

 

ҲАЙРАТБАХШ ОБИДА

Маълумки, Хива-минора-лар шаҳри. Қадимда Хоразмда бунёд этилган кўплаб миноралардан шу бугунгача Ичон-қалъа ва Дешон-қалъада сақланиб қолган 16 та минора бус-бутун бизгача етиб келган. Лекин бу минораларнинг ҳақиқий баландлиги тўғрисида маълумотлар жуда кам. Бу минораларнинг ҳақиқий баландлигини ўлчаш ишлари муҳандислик масалаларидан бири эканлигидан келиб чиқиб яқинда Маъмун академияси илмий ходимлари Ислом Хўжа минораси ўлчов ишларини бажаришди.
Ушбу минора Хива хони Исфандиёрхонинг бош вазири, буюк ислоҳотчи Ислом Хўжа ҳомийлигида тикланган.

ХИВАДАГИ ЯНГИЛИКЛАР ОҚИМИДАН

Хусаинов Раҳматжон Ибодуллаевич Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хива тумани халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.

ГУВОҲНОМАЛАР АЛМАШАДИ

Маълумки, Ўзбекистон Респуб-ликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартда “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомото транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорнинг 3-бандига асосан, 2017 йил 1 октабрдан бошлаб, тегишли равишда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришда – миллий ҳайдовчилик гувоҳно-масининг, автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда, аниқроғи қайта рўйхатдан ўтказишда – автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналари берилади.
Амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳнома-ларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш 2017 йил 1 октябрдан 2018 йилнинг 31 декабригача эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари уларнинг берилган санасидан қатъий назар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий тарзда амалга оширилади.
2019 йил 1 январидан бошлаб, 2020 йил 31 декабригача эса эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари берилган санасидан қатъий назар мажбурий тартибда бажарилади.
Автотранспорт воситаси рўйҳатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳ-номага алмаштириш 2017-2020 йиллари мобайнида босқичма-босқич – автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда амалга оширилади.
Ҳозирги ҳайдовчилик гувоҳномаси қачон ўз кучини батамом йўқотади, деган савол туғилиши табиий.
Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб топилиши белгилаб қўйилган.

Ж.Оллаберганов,
туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори.

14 январь - Ватан Ҳимоячилари куни

Она - Ватанга меҳр ва садоқат - энг олий туйғу. Ана шу туйғу қалбида жўш урган ҳамда уни амалда намоён эта олган киши ҳар қанча эъзозга муносиб.
Ўз ҳаётини Ватан ҳимоясига, унинг чегаралари дахлсизлигини таъминлашга бағишлаётган, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигининг пос-бони бўлган ҳарбий хизматчиларга халқимизнинг ҳурмати ва ишончи чексиз. Ана шундай ўғлонлар сафида элдошимиз майор Ҳамза Рўзметов ҳам бор. Тумандаги Чинобод қишлоғида таваллуд топган Ҳамзанинг болалигидан ҳарбий хизматчи бўлиш орзуси 20-сон умумтаълим мактабини тамомлаш арафасида аниқ мақсадга айланди.
Бу эзгу мақсадни эса ота-онаси Полвонназир Рўзметов, Анабиби Отабаевалар ҳам маъқуллаб қўллаб-қувватлашди.
Нафақат билим, балки жисмоний тайёргарлик жиҳатдан ҳам пухта тайёргарлик кўрган Ҳамза 2002 йи-ли Чирчиқ Олий танк қўмондонлик билим юртига ҳужжатларни топшириб, имтиҳонлардан му-ваффақиятли ўтди.
Ватанига ҳамиша содиқ бўлиш-га, сидқидилдан хизмат қилишга тантанали қасамёд қилди ва ўқишда ҳам аълочи, интилувчан курсантлар сафида бўлди. Олий билим юртини ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари командири йўналиши бўйича муваффақиятли тамомлагач эса ёш лейтенант шартнома асосида ҳарбий хизмат фаолиятини бошлади. Изланиш, интилишдан тўхтамади. Билмаганини ўрганди, билганларини ёш аскарларга ўргатишдан чарчамади. Натижада кўникма ва тажрибалари орта борди, эътибор қозонди. Бунинг самараси сифатида катта лейтенант, капитан, 2014 йилда эса майор ҳарбий унвонига мушарраф бўлди.
- Фаолиятим давомида маҳо-рат ва тажрибаларим ошишида кўмакдош, маслаҳатдош бўлган подполковник Умиджон Азизов, Анвар Мустанов, Музаффар Наж-миддинов ва бошқа сафдош устозлардан бир умр миннатдорман,-дейди Ҳ.Рўзметов.
Оилавий бахтини ҳам Ҳамза ҳарбий хизмат боис топди. Фарғоналик ҳамшира қиз Гулноза билан танишиб, бир-бирига меҳр қўйиб турмуш қуришди. Улар ҳозир Азиза ва Билолбекдек шириндан-шакар икки фарзанднинг бахтли ота-оналари. Бухоро шаҳридаги “Н” қисм бўлинма командирининг ўринбосари Ҳ.Рўзметов бугунги кунда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар, ғамхўрликлардан бахраманд ва бундан мамнун эканлигини алоҳида таъкидлайди.
Ҳар гал хизмат таътили пайти Хивага келганда албатта ўзи таълим олган мактабга боради. Устозлари ва ёшлар даврасида бўлиб, мактабдаги ҳарбий ватанпарварлик мавзусидаги тадбирларда иштирок этади.
Унга ҳавас қилиб келажакда Ватан ҳимоячиси бўлишни орзу қилаётганлар жуда кўп.
Улардан бири Рўзметовлар сулоласининг яна бир вакили Ферузбек бугунги кунда шартнома асосида ҳарбий хизматни муваффақиятли давом эттирмоқда.
Лавҳамиз қаҳрамони қўмондон-ликнинг фахрий ёрлиқлари, шунингдек, Президентимиз Фармони билан “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони билан мукофотланган.
Ватан олдидаги фарзандлик, фуқаролик бурчини астойдил бажарган кишилар ҳеч қачон кам бўлмайди. Улар сафида Ҳамза Рўзметов ҳам борлиги фахрли.
О.ИСМОИЛОВ.